Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Юсуф қўл остидаги табибларга: “Отамнинг жасадини мумиёланглар!” деб амр берди. Табиблар Ёқубнинг жасадини мумиёлашди. Бу аёл қўлидан келганини қилди. У Менинг танамга хушбўй мой суртиб, олдиндан дафнга тайёрлади. У ерда узоқдан қараб турган аёллар бор эди. Улар орасида Магдалалик Марям, кичик Ёқуб билан Юсуфнинг онаси Марям ҳамда Саломия бор эдилар. Улар уйларига қайтиб бориб, жасадга суртиш учун хушбўй мойлар ва атирлар тайёрладилар. Шаббат куни эса, қонунда буюрилгандай, дам олдилар. Илгари Исонинг олдига кечаси борган Никодим ҳам Юсуф билан бирга эди. Никодим икки пуд мирра ва алоэ мойларининг қоришмасини олиб келганди.
Выбор основного перевода