Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
Параллельные места
Кейин Тўмага қараб: — Бармоғингни бу ёққа теккиз! Қўлларимни кўр. Қўлингни узатиб, биқинимга тегиб кўр. Иккиланишни бас қил, ишон! — деди. Менга берилган энг муҳим таълимотни сизларга етказдим. Бу таълимот қуйидагичадир: Муқаддас битикларга мувофиқ, Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлган. Шундай экан, Муқаддас Руҳнинг айтган ушбу гапларини ёдингизда тутинг: “Қанийди, бугун Менинг овозимга қулоқ солсангиз! Менга қарши исён қилган оталарингиздай тош юрак бўлманглар, Мени саҳрода синаган ўша аждодларингиздай бўлманглар. Бир–бирингизга Забурдаги шу сўзларни эслатиб туринглар: “Қанийди, бугун Менинг овозимга қулоқ солсангиз! Менга қарши исён қилган оталарингиздай тош юрак бўлманглар!” Ўшанда Худонинг овозини эшитиб туриб, исён қилган ким эди? Мусо Мисрдан олиб чиққанларнинг ҳаммаси! Қирқ йил давомида Худо кимдан ғазабланганди? Гуноҳ қилган одамлардан! Улар ҳаммаси ўлди, саҳро уларга қабр бўлди. Худо онт ичиб: “Улар фароғат диёримга кирмайди”, дея ким ҳақида айтган эди? Албатта итоатсиз одамлар ҳақида! Демак, улар Худога ишонмаганлари учун фароғат диёрига кира олмадилар.
Выбор основного перевода