Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳорун ҳар куни эрталаб мойчироқлардан хабар олганда бу қурбонгоҳда хушбўй тутатқи тутатсин. Қурбонгоҳда хушбўй тутатқи тутаттирди. Эгамиз амр этганларнинг ҳаммасини Мусо бажарди. Имромнинг ўғиллари Ҳорун ва Мусо эди. Ҳорун Худога бағишланган бўлиб, энг муқаддас ашёлар учун масъулият то абад унинг ва унинг насли зиммасига юкланган эди. Улар Эгамизнинг ҳузурида қурбонликлар келтиришлари, Унга хизмат қилишлари ва то абад Унинг номидан халқни дуо қилишлари керак эди. Ўғилларим! Энди эътиборсиз бўлманглар, чунки Эгамиз сизларни Унинг ҳузурида хизмат қилишингиз учун ва қурбонликлар куйдиришингиз учун танлаб олган. Хуллас, Чодир шу тарзда жиҳозланган эди. Руҳонийлар ҳар куни Чодирнинг биринчи хонасига кириб, ўз хизматларини адо этардилар.
Выбор основного перевода