Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўз аҳдини У то абад ёддан чиқармас, Минглаб наслларга берган ваъдасини унутмас. Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани етиштираман. Бу Шоҳ донолик билан ҳукмронлик қилади. Адолат ва тўғрилик билан иш тутади. — Сўнг Мендан кўрган ўғил–қизларингни олдинг, уларни ўз бутларингга ем қилиб, қурбон қилдинг. Наҳотки фоҳишалик қилганинг етмаган бўлса?! исённи бартараф этиш, қабиҳликка чек қўйиш, гуноҳдан поклаш ҳамда абадий адолат ўрнатиш учун Худо сенинг халқинг ва муқаддас шаҳринг учун етмиш карра етти йил белгилади. Шунда ваҳий ва кароматлар амалга ошади, муқаддас Маъбад эса табаррук қилинади. Қадимда ота–боболаримизга онт ичганингдай, Сен Ёқуб авлодига садоқатли бўласан, Иброҳим наслига сўнмас севгингни кўрсатасан. Худо Ўзининг муқаддас пайғамбарлари орқали азалдан эълон қилгандай, ҳамма нарсалар янгиланадиган давр келади. Аммо ўша давр келгунча Исо самода қолиши керак.
Выбор основного перевода