Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бир овоз янграмоқда: “Чўлда Эгамизга йўл ҳозирланг, Саҳрода Худойимизга тўғри йўл очинг. Сарвари Олам шундай дейди: “Мана, Мен Ўз элчимни юборяпман. У Мен учун йўлни ҳозирлайди. У тўсатдан Ўз Маъбадига келади. Сизлар излаётган Раббий Ўшадир. Аҳд элчиси Унинг Ўзидир. Сизлар Ундан ғоят мамнун бўласиз.” Мана, Мен, Эгангизнинг улуғ ва даҳшатли куни келишидан олдин, олдингизга Илёс пайғамбарни юборяпман. Яҳё тўғрисида Ишаё пайғамбар шундай деган эди: “Чўлда бир овоз янграмоқда: «Эгамизга йўл ҳозирланг, Унга тўғри йўл очинг!»” Ундай бўлса, нимани кўргани бордингизлар? Пайғамбарними? Ҳа, сизларга шуни айтай: сизлар пайғамбардан ҳам улуғини кўрдингизлар! У Илёс пайғамбарнинг руҳи ва қудратига тўлиб, Раббимиз Масиҳдан олдин келади. Раббимизга тайёр бир халқни тақдим қилиш учун оталарнинг юракларини фарзандларига мойил қилади, итоатсизларнинг фикрини солиҳлар донолиги томон буради.
Выбор основного перевода