Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен сенга ва сендан кейинги наслларингга берган ваъдамда тураман. Бу абадий аҳд бўлади. Мен доимо Сенинг Худойинг, сендан кейинги наслларингнинг Худоси бўлиб қоламан. Ўша худолар ёки бутларга сажда қилманг, хизмат қилманг. Мен, Эгангиз Худо, сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман. Мендан нафратланадиганларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатидан фарзандлари, набиралари ва чеваралари ҳам қочиб қутулмайди. Ота болаларига шафқат қилгандай, Эгамиз Ўзидан қўрққанларга раҳм қилади. Аммо Эгамизнинг содиқ севгиси Абадулабад Ундан қўрққанлар билан биргадир! Унинг содиқлиги эса уларнинг наслига ўтади.
Выбор основного перевода