Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен оламдан ўтиб, ота–боболаринг ёнига дафн қилинганингдан кейин ҳам, Мен ўғилларингдан бирини, пушти камарингдан бино бўлган фарзандингни шоҳ қилиб, унинг шоҳлигини мустаҳкамлайман. Хонадонинг ва шоҳлигинг Менинг олдимда абадий туради, тахтинг то абад мустаҳкам бўлади.»” Эй Эгам, Сен Довудга онт ичган эдинг, Сен шу онтингдан асло қайтмай дейсан: “Ўзингдан бино бўлган ўғилларингдан Бирини сенинг тахтингга ўтқазаман. Мана биз учун бола туғилди, Ўғил бизга берилди. Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир, Номи Ажойиб Маслаҳатчи, қудратли Худо, Абадий Ота, Тинчлик Шаҳзодасидир. Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани етиштираман. Бу Шоҳ донолик билан ҳукмронлик қилади. Адолат ва тўғрилик билан иш тутади. Ўша шоҳларнинг даврида Самовий Худо битмас–туганмас бир шоҳлик ўрнатади. Ҳеч ким уни енга олмайди. Бу шоҳлик бошқа барча шоҳликларни ер билан яксон қилиб, ўзи абадий туради. Унга ҳукмронлик, улуғворлик ва шоҳлик берилди. Барча халқлар, элатлар ва уруғлар унга бўйсунишди. Унинг ҳукмронлиги битмас–туганмас, абадий ҳукмронликдир. Унинг шоҳлиги ҳеч қачон бузилмайди. Худойи Таолонинг азизларига эса шоҳлик, ҳукмронлик ва ер юзидаги барча салтанатларнинг улуғворлиги берилади. Ҳамма ҳукмдорлар уларга бўйсуниб, хизмат қиладилар, уларнинг шоҳлиги абадий шоҳлик бўлади.» Чўлоқларни омон сақлайман, Ҳайдаб юборилганлардан кучли бир халқ бунёд этаман, Ўша кундан бошлаб, то абад Мен, Эгангиз, Сион тоғида уларга ҳукмронлик қиламан.” Исо келиб, уларга деди: “Еру осмондаги бутун ҳокимият Менга берилган. Аммо Ўз Ўғлига У шундай деган: “Сен Худосан, Сенинг тахтинг абадийдир, Адолат ҳассаси шоҳлигинг ҳассасидир. “Филаделфиядаги имонлилар жамоатининг фариштасига ёз: Шоҳ Довуднинг калити муқаддас ва ҳақ Зотдадир. У эшикни очганда, уни ҳеч ким бекита олмайди. У бекитганда, ҳеч ким очолмайди. Ўша Зот шундай демоқда:
Выбор основного перевода