Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уни кўряпман–у, лекин шу топда йўқ, Унга қараяпман–у, лекин у яқин эмас. Бир юлдуз чиқар Ёқуб наслидан, Салтанат ҳассаси Исроил халқидан. Вайрон қилар у Мўаб чегараларини, Яксон этар Шет халқининг ерларини. Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани етиштираман. Бу Шоҳ донолик билан ҳукмронлик қилади. Адолат ва тўғрилик билан иш тутади. Эй олий руҳоний Ёшуа, қулоқ сол! Олдингда турган руҳонийлар ҳам қулоқ солишсин. Сизлар келажакда содир бўладиган воқеаларнинг рамзисизлар. Мен исми «Новда» бўлган хизматкоримни зоҳир қиламан. унга шундай дегин: “Сарвари Олам шундай демоқда: Новда деган одам ўз турган жойидан шохлайди–да, Менинг Маъбадимни қуради. Сизлар учун эса, эй номимни эшитиб қўрқадиганлар, нажот қуёш каби кўтарилади, сизларга шифо нурларини сочади. Ҳа, сизлар шодланасизлар. Оғилхонадан қўйиб юборилган бузоқлардай сакрайсизлар. Кулфат қамраган бу юртда энди азоб бўлмайди. Олдин Забулун ва Нафтали юрти шарманда бўлган эди. Аммо келажакда денгиз бўйидаги ерлар, Иорданнинг нариги томонидаги ўлка ва ғайрияҳудийлар Жалиласи улуғланади. Шунда нурингиз тонг каби порлайди, Ўзингиз тезда шифо топасиз. Эгамиз доим олдингизда юриб, сизларни асрайди, Ортингиздан Унинг улуғворлиги сизни қўриқлайди. Эй Қуддус халқи, тур, порлагин! Ахир, нуринг келди, Эгамизнинг улуғворлиги устингга ёғилди. Зулматда юрган халқ ёрқин зиёни кўрди, Ўлим соя солган юрт аҳолиси устига нур сочилди.” Сен ғайрияҳудийларнинг кўзларини очасан, уларни зулматдан ёруғликка, шайтоннинг ҳукмронлигидан Худонинг ҳукмронлигига қайтарасан. Менга имон келтириш орқали уларнинг гуноҳлари кечирилиб, улар Худонинг танланган халқи орасидан жой оладилар.
Выбор основного перевода