Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Етти кун давомида ҳар куни Менга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар. Саккизинчи куни ҳам муқаддас йиғин қилинглар, Менга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар. Бу охирги муқаддас йиғин кунидир. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Эгам айтар: “Эй ташна бўлганлар! Ҳаммангиз сувга келинглар! Эй пулсизлар, келинг, сотиб олиб, енглар! Келинг, шаробу сут сотиб олинг пулсиз, текинга! Исо аёлга деди: — Худо сенга қандай инъом бермоқчи эканлигини ва сендан сув сўраган Одам ким эканлигини сен билмайсан. Билганингда эди, ўзинг Ундан сув сўраган бўлар эдинг ва У сенга ҳаётбахш сувни берган бўларди. Лекин Мен берадиган сувдан ким ичса, абадий чанқамайди. Мен берадиган сув ўша одамнинг вужудида булоққа айланиб, то абад ҳаёт сари жўшиб оқади. Руҳ ҳам, келин ҳам: “Кел!” — деб чорлаяпти. Ушбу башорат сўзларни тинглаётган киши ҳам: “Кел!” — деб айтсин. Ким чанқаган бўлса, келсин. Ким хоҳласа, ҳаётбахш сувдан текин баҳра олсин.
Выбор основного перевода