Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Мусо келиб, Эгамизнинг ҳамма амрларини, ҳамма қонун–қоидаларини халққа айтиб берди. Халқ бир овоздан: “Эгамизнинг ҳамма айтганларини бажарамиз”, дея жавоб берди. Худо қонунни Мусо орқали берди, Иноят ва ҳақиқатни эса У Исо Масиҳ орқали кўрсатди. Худонинг қонунини олган сизларсиз. Аммо ўша қонун сизларга фаришталар орқали берилганига қарамай, сизлар унга риоя қилмадингизлар.” Мана, орангиздагиларнинг баъзилари: “Мен яҳудийман”, дейдилар, қонунга суянган ҳолда, “Худога яқинман”, деб мақтанадилар. Эй яҳудий! Сен Худонинг хоҳиш–иродасини билиш ва яхшини ёмондан фарқ қилишни қонундан ўрганиб олибсан. Худонинг қонунида барча илм–маърифат ва ҳақиқат мужассам. Сенда мана шу қонун борлиги учун сен кўрларга йўл кўрсатувчи, зулматда қолганларга нур, ғофилларга мураббий, ғўр болаларга эса муаллим эканлигингга ишончинг комил. Худонинг қонунида барча илм–маърифат ва ҳақиқат мужассам. Сенда мана шу қонун борлиги учун сен кўрларга йўл кўрсатувчи, зулматда қолганларга нур, ғофилларга мураббий, ғўр болаларга эса муаллим эканлигингга ишончинг комил. Шундай экан, сен қандай қилиб бошқаларга таълим бера туриб, ўзингга таълим бермайсан?! “Ўғирлик қилма”, деб насиҳат қилиб туриб, ўғирлик қиласанми?! “Зино қилма”, деб туриб, ўзинг зино қиласанми?! “Бутлардан жирканаман”, деб туриб, куфрлик қиласанми?! Қонунни биламан, деб мақтанасан–у, лекин қонунни бузиб, Худонинг номига доғ туширасанми?! Ахир, Муқаддас битикларда шундай ёзилган–ку: “Сизларни деб, халқлар орасида Худонинг номи ҳақорат қилинмоқда.” Суннат масаласига келайлик. Агар сен қонунга риоя қиладиган бўлсанг, суннатнинг фойдаси бор. Аммо қонунни бузсанг, сенинг суннатинг суннатсизликдан ҳеч фарқ қилмайди. Худди шунингдек, агар суннат қилинмаганлар қонунга амал қилсалар, уларнинг суннатсизлиги суннатдай қабул қилинмайдими?! Шундай экан, суннатсиз бўла туриб, қонунга амал қиладиган одам сени маҳкум қилмайдими?! Ахир, сенда Муқаддас битиклар бор, сен суннат қилингансан–у, лекин барибир Худонинг қонунини бузасан. Яҳудий урф–одатлари билан яшайдиганларнинг ҳаммаси ҳам асл яҳудий эмас. Жисмоний суннатнинг ўзи ҳам суннатнинг асл мақсадини бажармайди. Асл яҳудийлик юракдан келиб чиқади. Асл суннат, яъни юракнинг суннати қонунга амал қилишдан келиб чиқмайди, балки Руҳ томонидан қилинади. Асл яҳудий инсонларнинг эмас, балки Худонинг мақтовига сазовор бўлади.
Выбор основного перевода