У она шаҳрига келиб, синагогада одамларга таълим берди. Одамлар эса ҳайратга тушиб дедилар: — Бу Одам шунча доноликни ва мўъжиза кўрсатиш қудратини қаердан олган экан–а?
Шаббат куни Исо синагогада таълим берди. Уни тинглаётганларнинг кўпчилиги ҳайратга тушиб: — Бу Одам шунча нарсани қаердан ўрганди экан–а? — деб сўрардилар. — Унга бундай доноликни ким берди? У бундай мўъжизаларни қандай қиляпти?
Исонинг гапларини эшитганларнинг ҳаммаси Унинг фаҳм–идрокига ва бераётган жавобларига ҳайрон қолардилар.
Ҳамма Исони мақтар эди. Унинг латиф сўзларига маҳлиё бўлиб: “Наҳотки бу Одам Юсуфнинг ўғли бўлса?!” деб айтишарди.