Ана шу сўзи учун яҳудийлар Исони ўлдиришга янада кўпроқ ҳаракат қилишди. Чунки У нафақат Шаббат қоидаларини бузди, балки Худони Отам деб, Ўзини Худога тенглаштирган эди.
Шундан кейин Исо Жалила ҳудудини кеза бошлади. У Яҳудияни кезишни хоҳламаган эди, чунки у ердаги яҳудийлар Уни ўлдиришга қасд қилган эдилар.
Қонунни сизларга Мусо берди, шундай эмасми? Аммо бирортангиз қонунни бажармайсиз. Нега Мени ўлдирмоқчисизлар?