Оломон ичидан баъзилари бу сўзларни эшитиб шундай дедилар: — Ҳақиқатан ҳам бу Одам биз кутган пайғамбар экан.
Бошқалари: — Бу Масиҳ, — дейишса, яна бошқалари шундай дейишарди: — Масиҳ Жалиладан келмайди–ку!
Муқаддас битикларда, Масиҳ Довуднинг уруғидан келиб чиқади, У Довуд яшаган Байтлаҳм қишлоғида туғилади, деб айтилмаганми?!
Шу тариқа Исо туфайли халқ иккига бўлинди.