Бу ўша дурадгорнинг ўғли эмасми?! Онасининг исми Марям, укалари Ёқуб, Юсуф, Шимўн ва Яҳудо–ку!
Ие, У Марямнинг дурадгор ўғли–ку! Ёқуб, Юсуф, Яҳудо ва Шимўннинг акаси эмасми бу?! Унинг сингиллари ҳам орамизда яшайди–ку! Одамлар Исодан қаттиқ хафа бўлдилар.
Ҳамма Исони мақтар эди. Унинг латиф сўзларига маҳлиё бўлиб: “Наҳотки бу Одам Юсуфнинг ўғли бўлса?!” деб айтишарди.
Бошқалари: — Бу Масиҳ, — дейишса, яна бошқалари шундай дейишарди: — Масиҳ Жалиладан келмайди–ку!
Мусога Худо гапирганини биламиз. Бу Киши–чи, Унинг қаерданлигини ҳам билмаймиз.