Демак, Довуднинг ўзи Масиҳни Раббим деб атаган бўлса, қандай қилиб Масиҳ Довуднинг Ўғли бўлади?! Бир талай оломон Исони иштиёқ билан тинглар эди.
Шундай деди–ю, баланд овоз билан хитоб қилди: — Лазар, ташқарига чиқ!
Шу пайт қўлу оёқлари кафанланган, юзи рўмол билан ўралган марҳум чиқиб келди. — Кафанини ечинглар, уни қўйиб юборинглар, — деди Исо одамларга.