Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Худо берган тахтинг абадийдир, Адолат ҳассаси шоҳлигинг ҳассасидир. Шоҳнинг номи мангу яшасин, Унинг донғи қуёш тургунча бор бўлсин, Барча халқлар у орқали барака топсин, Халқлар уни, бахтиёр, деб айтсин. «Сенинг наслингни то абад мустаҳкам қиламан, Тахтингни бутун авлодлар оша ўрнатаман.»” Унинг насли то абад давом этади, Унинг тахти қаршимда қуёш каби туради. Эгамиз онт ичган, қарорини ўзгартирмас: “Сен Маликсидиқ сингари, То абад руҳонийсан.” Довуднинг тахтида Унинг ҳукмронлиги ортиб боради. Тинчлик то абад ҳукм суради. Ҳозирдан бошлаб, то абад У адолат ва ҳақиқат ила Шоҳлигини мустаҳкамлаб, барқарор қилади. Сарвари Олам жон куйдириб, Буни бажо айлайди. Мен қулим Ёқубга берган ерда улар яшайдилар, аждодлари ўтган юртда истиқомат қиладилар. Бола–чақалари ва бутун авлоди ўша юртда абадий ўрнашади. Қулим Довуднинг сулоласи уларга то абад ҳукмронлик қилади. Унга ҳукмронлик, улуғворлик ва шоҳлик берилди. Барча халқлар, элатлар ва уруғлар унга бўйсунишди. Унинг ҳукмронлиги битмас–туганмас, абадий ҳукмронликдир. Унинг шоҳлиги ҳеч қачон бузилмайди.
Выбор основного перевода