Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Исо уларга деди: — Мен шайтоннинг осмондан яшиндай тушганини кўрдим. Исо: — Кўрлар кўрсин, кўзи очиқлар эса кўр бўлсин деб, Мен бу дунёни ҳукм қилгани келганман, — деди. Сизлар билан сўзлашишга деярли вақтим қолмади. Чунки бу дунёнинг ёвуз ҳукмдори келяпти. У Менга ҳукмини ўтказа олмайди. Ҳукм тўғрисидаги ҳақиқат шундан иборатки, ҳукм чиқариб бўлинган, бу дунёнинг ёвуз ҳукмдори маҳкум қилинган. Бу дунёнинг худоси имонсизларнинг онгини кўр қилиб қўйган. Шунинг учун улар Хушхабарнинг нурини кўра олмайдилар. Бу Хушхабар Худонинг аниқ тасвири бўлган Масиҳнинг улуғворлигини кўрсатади. Сизлар бу дунёнинг одатлари бўйича, ёвуз руҳий кучларнинг ҳокими бўлган шайтонга бўйсуниб, гуноҳга ботиб яшардингиз. Худога итоат қилмай яшаётганларнинг юракларида амал қилаётган шайтондир.
Выбор основного перевода