Шундай деди–ю, баланд овоз билан хитоб қилди: — Лазар, ташқарига чиқ!
Шу пайт қўлу оёқлари кафанланган, юзи рўмол билан ўралган марҳум чиқиб келди. — Кафанини ечинглар, уни қўйиб юборинглар, — деди Исо одамларга.
Марямни йўқлагани келган одамларнинг кўпчилиги Исонинг қилган ишини кўриб, Унга ишонишди.