Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Шаҳарда гуноҳкор бир аёл бор эди. У: “Исо фарзийнинг уйида меҳмонда экан”, деб эшитди ва ганчдан ясалган идишда атир мой олиб келди. Ўша аёл Исонинг оёқлари томонида туриб йиғлади. Аёлнинг кўз ёшлари Исонинг оёқларига томар эди. Аёл Исонинг оёқларини сочлари билан артиб, ўпа бошлади, оёқларига атир мой суртди. Исони ўз уйига таклиф қилган фарзий буни кўриб: “Агар бу Одам ҳақиқатан ҳам пайғамбар бўлганда эди, Унга қўл теккизган аёлнинг кимлигини ва қанақалигини билган бўларди, бу аёл гуноҳкор–ку”, деб кўнглидан ўтказди. Байтания қишлоғида Лазар исмли бир одам касал бўлиб ётган эди. Марям ва унинг опаси Марта ҳам шу қишлоқда яшар эдилар. Шундай деди–ю, баланд овоз билан хитоб қилди: — Лазар, ташқарига чиқ! Шу пайт қўлу оёқлари кафанланган, юзи рўмол билан ўралган марҳум чиқиб келди. — Кафанини ечинглар, уни қўйиб юборинглар, — деди Исо одамларга. Яҳудийларнинг Фисиҳ байрами яқинлашаётган эди. Мамлакатнинг ҳамма томонидан одамлар байрамдан олдин покланиш учун Қуддусга боришди.
Выбор основного перевода