Азоб чекмоқда жоним, Қачонгача куттирасан, эй Эгам, қачонгача?
Нега тушкунликка тушасан, эй жоним? Нега беҳаловат бўласан ичимда? Худога умид боғла! Шукур этаман Яна Унга — нажоткорим, Худойимга. Тушкунликка тушганман. Шу боис, эй Худо, Сени Иордан диёридан, Хермон тизмасидан, Мизор тоғидан туриб эслайман.
У шогирдларига: — Юрагимдаги оғир қайғу Мени ўлгудай қийнаб юборди. Шу ерда қолинглар–да, кўз–қулоқ бўлиб туринглар, — деди.
Сўнг бир оз нари кетиб, ерга мук тушди–да, шундай деб ёлворди: — Эй Отам, агар иложи бўлса, бу азоб косаси Мени четлаб ўтсин. Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин.
Шогирдларига: — Юрагимдаги оғир қайғу Мени ўлгудай қийнаб юборди. Шу ерда қолинглар–да, кўз–қулоқ бўлиб туринглар, — деди.
Марям ҳам, у билан келганлар ҳам йиғлаётган эдилар. Исо буни кўриб, қаттиқ изтиробга тушди, кўнгли ўртаниб кетди.