Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Юҳанно
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Мен унга ота бўламан, у эса Менга ўғил бўлади. Агар гуноҳ қилса, ота ўғлини жазолагандай, Мен ҳам уни жазолайман. Эгамизнинг сўзларини шоҳ эълон қилмоқда: “Эгамиз менга шундай деди: «Сен Менинг ўғлимсан, Бугун Мен сенга ота бўлдим. Эгамиз сизларни жазолаб бўлди, Душманларингизни У қувиб юборди. Исроилнинг Шоҳи — Эгамиз орангиздадир. Сиз энди кулфатдан қўрқманг. Улар: — Яҳудийларнинг янги туғилган шоҳи қаерда? — деб сўрадилар. — Биз Унинг юлдузи чиққанини кўрдик. Унга таъзим қилгани келдик. Қайиқдагилар Исога сажда қилиб: — Сиз ҳақиқатан ҳам Худонинг Ўғлисиз! — дедилар. Шимўн Бутрус жавоб бериб деди: — Сиз Масиҳсиз, Барҳаёт Худонинг Ўғлисиз! Осмондан эса: “Сен Менинг севикли Ўғлимсан, Сендан ниҳоятда мамнунман” деган овоз эшитилди. Ёвуз руҳга чалинган одамлар эса Исони кўрган заҳоти, Унинг оёқларига йиқилиб: “Сен Худонинг Ўғлисан”, — деб бақириб юборишарди. Исроилнинг Шоҳи Масиҳ энди хочдан тушсин, токи биз буни кўриб Унга ишонайлик! — дейишарди. Исо билан бирга хочга михланганлар ҳам Уни ҳақоратлар эдилар. — Ҳа, Ҳазрат, — деди Марта, — Сиз дунёга келадиган Масиҳ, Худонинг Ўғли эканингизга ишонаман. Улар пальма дарахти шохларидан олишди, Уни қарши олгани чиқиб, шундай деб ҳайқиришарди: “Тасанно! Эгамиз номидан келаётган Инсон барака топсин! Исроилнинг шоҳи муборак бўлсин!” Барнабо билан мен эса бу Хушхабарни сизларга эълон қилмоқдамиз: Худо Исони тирилтирди! Шу орқали ота–боболаримизга берган ваъдасини уларнинг фарзандлари бўлмиш бизлар учун бажарди. Бу ҳақда Забурнинг иккинчи саносида шундай ёзилган: «Сен Менинг Ўғлимсан, Бугун Мен Сенга Ота бўлдим.»
Выбор основного перевода