Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Юҳанно
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Исо Жалила кўли бўйлаб кетаётган эди, икки ака–укани кўриб қолди. Бирининг исми Бутрус деб аталувчи Шимўн, укасиники Эндрус эди. Улар балиқчи бўлиб, кўлга тўр ташлаётган эдилар. Исо уларга деди: “Ортимдан юринглар, Мен сизларга одамларни овлашни ўргатаман.” Улар ўша заҳотиёқ тўрларини ташлаб, Исога эргашдилар. Исо Жалила кўли бўйлаб ўтаётиб, Шимўн ва унинг укаси Эндрусни кўриб қолди. Улар балиқчи бўлиб, кўлга тўр ташлаётган эдилар. Исо уларга деди: “Ортимдан юринглар. Мен сизларга одамларни овлашни ўргатаман.” Улар ўша заҳотиёқ тўрларини ташлаб, Исога эргашдилар. Исо бир оз нари юргач, Забадиёнинг ўғиллари Ёқуб ва Юҳаннони кўриб қолди. Улар қайиқда тўрларини ямаб ўтиришган эди. Исо шу онда уларни ҳам чақирди. Улар оталари Забадиёни ва ёлланма ишчиларни қайиқда қолдириб, Исога эргашдилар. Исо кўл қирғоғида турган икки қайиқни кўрди. Балиқчилар қайиқдан чиқиб, тўрларини юваётган эдилар. Қайиқлардан бири Шимўнники эди. Исо Шимўннинг қайиғига тушиб, қирғоқдан бир оз нарироқ сузиб боришни илтимос қилди. Сўнг ўтириб, ўша ердан одамларга таълим берди. Исо гапини тугатиб, Шимўнга деди: — Чуқурроқ ерга сузиб бориб, ўлжа учун тўрларингизни ташланглар. Шимўн Исога шундай деди: — Устоз, биз тун бўйи астойдил ҳаракат қилдик, лекин ҳеч нарса тутолмадик. Аммо Сиз айтганингиз учун тўр ташлаймиз. Улар тўр ташлаганларида, шу қадар кўп балиқ овладиларки, ҳатто тўрлари йиртила бошлади. Улар бошқа қайиқдаги ўртоқларига, ёрдам беринглар, деб ишора қилдилар. Қайиқлар етиб келгач, иккала қайиқни ҳам балиққа тўлдирдилар, қайиқлар сувга бота бошлади. Шимўн буни кўрди–да, Исонинг олдида тиз чўкиб деди: — Ҳазрат! Менинг ёнимдан кетинг, чунки мен гуноҳкор инсонман. Шимўн ва ёнидагилар бундай мўл балиқ овидан ҳайратга тушган эдилар. Шимўннинг шериклари Забадиё ўғиллари Ёқуб билан Юҳанно ҳам ҳайратда эдилар. Исо Шимўнга деди: — Қўрқма, бундан буён сен инсонларни овлайсан. Улар қайиқларини қирғоққа тортдилар ва ҳамма нарсаларини қолдириб, Исога эргашдилар.
Выбор основного перевода