Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Юҳанно
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Яҳудонинг қўлидан кетмас салтанат ҳассаси, Унинг наслида қолар салтанат тамғаси, Халқлар унга ўлпон келтирарлар, Унга итоат этиб таъзим қиларлар. Улар учун ўз халқи орасидан сенга ўхшаган бир пайғамбар чиқараман, Мен унга нима айтишни ўргатаман. Ўша пайғамбар берган амрларимнинг ҳаммасини уларга айтади. Энди Раббийнинг Ўзи сизларга аломат беради: ана, қиз ҳомиладор, у ўғил туғади ва Унинг исмини Иммануил қўяди. Мана биз учун бола туғилди, Ўғил бизга берилди. Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир, Номи Ажойиб Маслаҳатчи, қудратли Худо, Абадий Ота, Тинчлик Шаҳзодасидир. Эгамизнинг қули Эгамиз олдида янги кўчатдай, Қуруқ тупроқдаги илдиздай ўсди. Бизни ўзига жалб қиладиган Гўзаллик, улуғворлик унда йўқ эди. Бизни ўзига ром этадиган Ҳеч бир жозибаси йўқ эди. Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани етиштираман. Бу Шоҳ донолик билан ҳукмронлик қилади. Адолат ва тўғрилик билан иш тутади. Эгамиз шундай демоқда: “Мен Исроил ва Яҳудо халқларига берган эзгу ваъдамни бажараман. Ваъдамни бажарадиган кунлар яқинлашиб келяпти. Мен қулим Довудни чўпон қилиб тайинлайман. У сурувимни боқади, уларга чўпонлик қилади. Қулим Довуд уларнинг шоҳи бўлади. Ҳа, ҳаммасини бир чўпон бошқаради. Улар қонун–қоидаларимга риоя қилиб, фармонларимни битта қолдирмай бажаришади. исённи бартараф этиш, қабиҳликка чек қўйиш, гуноҳдан поклаш ҳамда абадий адолат ўрнатиш учун Худо сенинг халқинг ва муқаддас шаҳринг учун етмиш карра етти йил белгилади. Шунда ваҳий ва кароматлар амалга ошади, муқаддас Маъбад эса табаррук қилинади. Аммо Эгамиз демоқда: “Эй Эфратдаги Байтлаҳм, Сен Яҳудонинг митти шаҳри бўлсанг ҳам, Исроилни Мен учун бошқарадиган зот сендан чиқади. Унинг насаби қадимларга бориб тақалади.” Хурсанд бўлиб, қувонинг, Эй Қуддус халқи! Шодлик ила ҳайқиринг, Эй Сион аҳолиси! Мана, шоҳингиз келяпти. У зафар қозонган ғолибдир. Шунга қарамай, Камтариндир шоҳингиз, У эшакнинг устида, Ҳа, эшакнинг боласини — Хўтикни миниб келяпти. У ерга бориб, Носира деган шаҳарга жойлашди. Шундай қилиб, Эгамиз пайғамбарлар орқали: “Уни Носиралик деб атайдилар”, деб айтган башорати бажо бўлди. Юсуф ҳам Жалиладаги Носира шаҳридан Яҳудиянинг Байтлаҳм шаҳрига йўл олди. Бу шаҳар Довуд шаҳри эди. Юсуф Довуд хонадонидан, унинг наслидан эди. Кейин Мусодан тортиб, барча Пайғамбарлар битикларида Ўзи ҳақида ёзилган сўзларнинг ҳаммасини Исо уларга тушунтирди. Бутрус, Тўма, яъни Дидимус, Жалиладаги Каъна қишлоғидан бўлган Натанил, Забадиёнинг ўғиллари ва бошқа икки шогирд — ҳаммалари бирга йиғилган эдилар.
Выбор основного перевода