Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Юҳанно
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Эгангиз Худо сизлар учун ўз халқингиз орасидан менга ўхшаган бир пайғамбар чиқаради. Унга қулоқ солинглар. Агар бу башоратларга ишонишни истасангизлар, Яҳё — келиши башорат қилинган Илёсдир. Бироқ Мен сизларга шуни айтаман: Илёс аллақачон келган ва у ҳақда ёзилганидек, уни хоҳлаганларича хўрладилар. Шунда одамлар Исонинг қилган мўъжизали аломатини кўриб: — Ҳақиқатан ҳам дунёга келиши керак бўлган пайғамбар мана шу Киши экан, — дедилар. Оломон ичидан баъзилари бу сўзларни эшитиб шундай дедилар: — Ҳақиқатан ҳам бу Одам биз кутган пайғамбар экан. Мусо шундай деган эди: «Эгангиз Худо сизлар учун халқингиз орасидан менга ўхшаган бир пайғамбар чиқаради. Унинг айтган ҳар бир сўзига қулоқ солинглар.
Выбор основного перевода