Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Юҳанно
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Эй Қуддус халқи, тур, порлагин! Ахир, нуринг келди, Эгамизнинг улуғворлиги устингга ёғилди. Мана, ер юзини зулмат қоплади, Халқларни қуюқ зулмат босди. Аммо Эгамиз сенинг олдингга келади, Ўз улуғворлигини бошинг узра порлатади. Бутрус ва у билан бирга бўлганлар қаттиқ уйқуга кетган эдилар. Улар бирдан уйғониб, Исонинг улуғворлигини ва Унинг ёнида турган икки одамни кўрдилар. Бу Исонинг қилган биринчи мўъжизаси эди. Исо бу мўъжизали аломатни Жалиладаги Каъна қишлоғида намойиш этиб, Ўзининг улуғворлигини зоҳир қилди. Шогирдлари Унга ишондилар. Бу Хушхабар Худонинг Ўғли ҳақидадир. У жисман Довуд зурриётидан келиб чиққан эди. Муддат битгандан кейин, Худо Ўз Ўғлини юборди. Унинг Ўғли қонун остидаги ҳаёт учун аёлдан туғилди. Аксинча, У бу улуғворликдан воз кечиб, қул табиатига кирди, инсон бўлиб туғилди. У инсон қиёфасида яшаб, Дарҳақиқат, Худо бизга аён этган ҳақиқат буюкдир. Асл художўйликнинг манбаи бўлмиш бу ҳақиқат қуйидагичадир: Масиҳ ер юзига инсон бўлиб келди. Янги, улуғвор ҳаёт учун ўликдан тирилиб, Худонинг Ўғли деб тасдиқланди. У зоҳир бўлди фаришталарга. У ҳақдаги Хушхабар эълон этилди халқларга, Дунё бўйлаб одамлар Унга имон келтирди. Улуғворликка бурканиб У самога юксалди. Бу фарзандлар фоний бандалар бўлганлари учун, Исо ҳам, улар сингари, инсон бўлди. Зеро, У Ўз ўлими орқалигина ўлим келтирувчи иблиснинг қудратини йўқ қила олди ва Одамда Худонинг Руҳи борлигини шундан билиб олсангиз бўлади: Исо Масиҳ инсон бўлиб келганини тан оладиган ҳар бир одам Худодандир.
Выбор основного перевода