Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Юҳанно
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21
Параллельные места
Исо шундай жавоб берди: — Сизга чинини айтай: сувдан ва Руҳдан туғилмаган биронта одам Худонинг Шоҳлигига киролмайди. Одам жисмонан ота–онадан туғилади, руҳан эса Муқаддас Руҳдан туғилади. Худо келажакда бутун борлиқни янгилайди. Биз бу янгиланишнинг илк ҳосили бўлишимиз учун, Худо Ўз хоҳишига кўра, бизга ҳақиқат каломи орқали янги ҳаёт берди. Ахир, сизлар янгидан туғилгансизлар. Бу янги ҳаётни сизга фоний бандалар эмас, балки абадий ва ҳаётбахш Худонинг каломи ато этган. Худонинг болалари гуноҳ қилмайди, чунки Худонинг ҳаётбахш кучи уларнинг ичидадир. Улар Худонинг болалари бўлганлари учун гуноҳда яшамайдилар. Худонинг фарзанди бўлган одам гуноҳ қилмаслигини биламиз, чунки Худо бундай одамни Ўз паноҳида асрайди. Ёвуз шайтон унга бирор зарар етказа олмайди.
Выбор основного перевода