Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Довуд билан леви йўлбошчилари левиларнинг Осиф, Хаман ва Ёдутун уруғларини созандалар қилиб тайинладилар. Уларнинг вазифаси лира, арфа ва зиллар чалиб, башорат қилиш эди. Созандаларнинг рўйхати ва уларнинг бажарадиган вазифаси қуйидагича эди: Маъбад дарвозасида хизмат қилиш учун қуйидаги левилар тайинланган эди: Кўрах наслидаги Осиф хонадонидан — Кори ўғли Машалмиё. Сулаймон, отаси Довуд жорий қилган қоидага кўра, руҳонийлар ва левиларнинг хизматларини тақсимлаб берди. Левилар Эгамизни мадҳ қилишда ва кундалик ишларда руҳонийларга ёрдам берардилар. Сулаймон Маъбад дарвозабонларини ҳам гуруҳларга бўлиб, ҳар бир дарвозада уларнинг ҳар куни қиладиган ишларини тақсимлаб берди. У буларнинг ҳаммасини Худонинг одами Довуднинг фармонига мувофиқ қилди. Шоҳ Ҳизқиё билан аъёнлар левиларга: “Довуд ва валий Осиф ёзган саноларни айтиб, Эгамизни мадҳ қилинглар!” деб буюрдилар. Левилар севинч ила сано куйлаб, тиз чўкиб сажда қилдилар.
Выбор основного перевода