Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Назоратчилар лашкарга шундай деб айтсин: “Орангизда янги уй қуриб, ўша уйини ҳали Худога бағишлаб улгурмаган бирорта одам борми? Бор бўлса, уйига қайтсин. Агар у жангда ҳалок бўлса, бошқа одам унинг уйини бағишлайди. Булардан ташқари, Довуд Леви қабиласининг уруғбошиларига, қариндошларингиз орасидан созандаларни тайинланг, деб буюрган эди. Улар арфа, лира ва зилларни чалиб, бу мусиқа асбобларининг жўрлигида шодиёна қўшиқлар айтишлари керак эди. Ўғилларнинг ҳаммаси отасининг раҳбарлиги остида зил, арфа ва лираларни чалиб, Эгамизнинг уйида созанда бўлиб хизмат қилишар эди. Осиф, Ёдутун ва Хаман бевосита шоҳнинг буйруқларига бўйсунишарди. Исроил халқи — руҳонийлар, левилар ва сургундан қайтган бошқа одамлар шод–хуррамлик билан уйни Худога бағишладилар. Ўша вақтда Қуддусда Маъбадни бағишлаш байрами нишонланаётган эди. Қиш фасли эди.
Выбор основного перевода