Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Олий руҳоний Элиашаб қўли остидаги руҳонийлар билан ишга киришиб, Қўй дарвозасини қайтадан қурдилар. Сўнгра дарвозани Худога бағишлаб, дарвозанинг қанотларини ўрнатдилар. Миё минорасидан Ханонил минорасигача бўлган деворни ҳам Худога бағишладилар. Заббай ўғли Борух деворнинг кейинги қисмини — ғишт тирговучидан олий руҳоний Элиашабнинг уйи эшигигача бўлган қисмини таъмирлади. Шалтиёл ўғли Зарубабел ва Ёшуа билан бирга сургундан қайтиб келган руҳонийлар ҳамда левилар қуйидагилардир: Руҳонийлар: Сараё, Еремиё, Эзра, Бу одамлар олий руҳоний Йўйиқим, ҳоким Нахимиё, руҳоний ҳамда тафсирчи Эзранинг замондошлари эдилар. Олий руҳоний Йўйиқим — Ёшуанинг ўғли, Ёҳузадахнинг набираси эди. Бу воқеа Қуддус девори бағишланишидан анча олдин содир бўлган эди. Ўша вақтда Тўвиёнинг қариндоши Элиашаб Худойимизнинг уйидаги омборхоналар учун масъул эди. Шоҳ Доро ҳукмронлигининг иккинчи йили олтинчи ойининг биринчи куни эди. Эгамиз Хаггей пайғамбар орқали Яҳудо ҳокими Шалтиёл ўғли Зарубабелга ва олий руҳоний Ёҳузадах ўғли Ёшуага қуйидаги сўзларини аён қилди: Кейин фаришта менга Эгамизнинг фариштаси олдида олий руҳоний Ёшуа турганини кўрсатди. Ёшуанинг ўнг томонида эса шайтон уни айблаб турган эди.
Выбор основного перевода