Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Яна Боғбақар, Хареш, Галол ва Маттаниё қайтиб келганди. Маттаниё Миханинг ўғли, Зихрининг невараси ва Осифнинг эвараси эди. Обидадом учун қуръа ташланганда, унга жануб томондаги дарвоза тушди. Ўғиллари учун қуръа ташланганда, уларга омборхонани қўриқлаш тушди. Сулаймон, отаси Довуд жорий қилган қоидага кўра, руҳонийлар ва левиларнинг хизматларини тақсимлаб берди. Левилар Эгамизни мадҳ қилишда ва кундалик ишларда руҳонийларга ёрдам берардилар. Сулаймон Маъбад дарвозабонларини ҳам гуруҳларга бўлиб, ҳар бир дарвозада уларнинг ҳар куни қиладиган ишларини тақсимлаб берди. У буларнинг ҳаммасини Худонинг одами Довуднинг фармонига мувофиқ қилди. Миха ўғли Маттаниё ҳам Қуддусда ўрнашиб олди. Унинг насабномаси қуйидагича эди: Миха — Забдининг ўғли, Забди — Осифнинг ўғли. Маттаниё Маъбад қўшиқчиларини ҳамду сано айтишда бошқарар эди. Маттаниёнинг ёрдамчиси Бобуҳё ва Шаммува ўғли Абдах Қуддусда ўрнашиб олдилар. Шаммува ўғли Абдахнинг насабномаси қуйидагича эди: Шаммува — Галолнинг ўғли, Галол — Ёдутуннинг ўғли. Маъбад дарвозабонларидан: Оққув, Талмўн ва уларнинг қариндошлари Қуддусда ўрнашиб олдилар. Улар ҳаммаси бўлиб 172 киши эди.
Выбор основного перевода