Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
У ерга куйдириладиган ва бошқа қурбонликларни, ушрларингизни, эҳсонларингизни, берган ваъдангизга мувофиқ қилинадиган назрларингизни, кўнгилдан чиқариб берадиган қурбонликларингизни, мол–қўйларингизнинг биринчи туғилган болаларини олиб боринглар. Шунда Эгангиз Худо Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойга мен амр қилган назру қурбонликларингизни олиб боринглар. Куйдириладиган ва бошқа қурбонликларингизни, ушрларингизни, эҳсонларингизни, берган ваъдангизга мувофиқ қилинадиган аъло назрларингизни Эгамизга атаб, ўша ерга олиб боринглар. Шунингдек, левиларга ҳосилнинг ўзларига тегишли улушлари берилмаганини ҳам билиб қолдим. Шу сабабдан Маъбадда хизмат қилиб юрган левилар ва қўшиқчилар ўзларининг далаларига қайтиб кетишган экан. Йўлбошчиларга: “Нима учун Худонинг уйини ўз ҳолига ташлаб қўйдингизлар?!” деб танбеҳ бердим. Левилар ва қўшиқчиларни тўплаб, ҳаммаларини ўз вазифаларига қўйдим. Шундан кейин жамики Яҳудо халқи дон, шароб, зайтун мойи ушрларини Маъбад омборхоналарига олиб келишди.
Выбор основного перевода