Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
— Ҳамма тўнғичларни Менга бағишланглар. Исроил халқининг ҳамма тўнғич ўғиллари ва ҳайвонларининг биринчи эркак боласи Меникидир. тўнғич ўғилларингизни, ҳамма чорвангизнинг биринчи эркак боласини Унга беринглар. Буларнинг ҳаммаси Эгамизникидир. Эшакнинг туғилган биринчи эркак боласини ҳам Эгамиздан бир қўзи ёки улоқчани аташ эвазига сотиб олинглар. Агар эшакни қайтариб сотиб олмасликка қарор қилсангиз, эшакнинг бўйнини синдириб ўлдиришингиз керак. Сизлар Эгамиздан ҳамма тўнғич ўғилларни ҳам қайтариб сотиб олишингиз лозим. Исроил халқи Менга назр қилган ҳар бир тўнғич ўғил ва ҳайвонларининг биринчи эркак боласи ҳам сизларникидир. Лекин сизлар уларнинг ҳар бир тўнғич ўғли эвазига ҳамда ҳаром ҳайвоннинг биринчи эркак боласи эвазига улардан кумуш олишларингиз шарт. Ҳар бир тўнғич ўғил бир ойлик бўлганда, уларнинг эвазига беш бўлакдан кумуш олинглар. Ҳар бир кумуш бўлакнинг оғирлиги 2,5 мисқол бўлсин.
Выбор основного перевода