Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Бугун Эгангиз Худо билан аҳд қиласизлар. Бу аҳдни Эгангиз Худо Ўз қасами билан муҳрлайди, Эҳтиёт бўлинг, ораларингизда Эгамиз Худодан юраги совиган, ўша халқларнинг худоларига хизмат қиладиган эркак, аёл, насл ёки қабила бўлмасин. Ораларингизда заҳарли, аччиқ илдиз ўсмасин. Шоҳ Эгамизнинг уйи эшиги олдидаги устун ёнида туриб: “Эгамиз кўрсатган йўлдан юраман, амрларига итоат этаман, шартларига, фармонларига бутун қалбим билан, жону дилим билан қулоқ соламан, бу китобда ёзилган аҳд сўзларини адо этаман”, деб Эгамиз билан қайта аҳд қилди. Бутун халқ бу аҳдга қўшилди. Сўнг ота–боболарининг Худосига — Эгамизга бутун қалби билан, жону дили билан интилишга аҳд қилдилар. Йўлбошчилар ва амалдорлар шундай дедилар: “Айтганларингизни қиламиз. Биз уларнинг ҳамма нарсасини қайтариб берамиз, улардан энди ҳеч нарса талаб қилмаймиз.” Мен руҳонийларни чақирдим, берган ваъдаларини бажаришлари учун йўлбошчилар ва амалдорларга қасам ичирдим. Сўнг белбоғимни ечиб қоқдим–у шундай дедим: “Шу ваъдани бажармаганни Худо худди шундай қилиб қоқиб юборсин. Уни уйидан ва мол–мулкидан маҳрум қилсин. Худо ўша одамларни қуп–қуруқ қолдирсин.” Бутун жамоа “Омин” деб, Эгамизга ҳамду санолар айтди. Йўлбошчилар ва амалдорлар берган ваъдаларида турдилар. Адолатли қоидаларингни бажараман, деб Онт ичдим ва бу онтимга вафо қиламан.
Выбор основного перевода