Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13
Параллельные места
Менинг ҳузуримдаги хонтахтада доим муқаддас нонлар турсин. Ҳар бир қўзига қўшиб, икки коса тоза зайтун мойи аралаштирилган тўрт коса сифатли унни дон назри қилиб келтир. Шу билан бирга, икки коса шароб назрини ҳам келтир. Оловда куйдириладиган бу қурбонликлардан Мен, Эгангизга ёқимли ҳид келади. Сифатли ундан ўн иккита нон ёп. Ҳар бир нон саккиз коса ундан ёпилган бўлсин. Нонларни Эгамиз ҳузуридаги тоза олтиндан ясалган хонтахта устига икки қатор қилиб тер. Ҳар бир қаторда олтитадан нон бўлсин. Ҳар бир қаторга тоза хушбўй тутатқидан қўй. Бу хушбўй тутатқи ноннинг ўрнига оловда куйдирилиб, Эгамизга назр қилинади. Ҳорун нонларни доимий тарзда, ҳар Шаббат куни Исроил халқи номидан Эгамиз олдига қўйсин. Бу Исроил халқининг абадий мажбуриятидир. Бу нонлар Ҳорун ва унинг авлодиники бўлсин. Улар бу нонларни муқаддас жойда тановул қилишсин. Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган назрлардан Ҳоруннинг наслига берилган доимий улуш шудир, у ғоят муқаддасдир. “Исроил халқига шундай деб буюр: улар таом назрларини Менга ҳар доим белгиланган вақтда келтиришсин. Куйдириладиган бу назрлардан Менга ёқимли ҳид келади.” Эгамизга ёқимли ҳид бориши учун битта буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Жониворлар нуқсонсиз бўлсин. Мен Эгам Худога атаб бир уй қурмоқчиман. У ерда хушбўй тутатқилар тутатилади, доимий равишда муқаддас нонлар назр қилиниб, хонтахта устига терилади. Эрталаб ва кечқурунлари қурбонликлар куйдирилади, шунингдек, Шаббат кунларида, янги ой шодиёналарида ва Эгамиз Худо белгилаган байрамларда куйдириладиган қурбонликлар келтирилади. Исроил халқи буларга доимо, авлодлар оша риоя қилади.
Выбор основного перевода