Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Эгам айтар: “Овозингни аямай, қаттиқ ҳайқиргин, Карнайга ўхшаб, барала бақиргин. Халқимнинг итоатсизлигини фош қилгин, Ёқуб хонадонининг гуноҳларини юзига солгин. Эгамиз Раббийнинг Руҳи мени қамраб олган, Чунки У мени танлаган. “Йўқсилларга хушхабар етказсин, Хаста қалбларга шифо берсин, Асирларга озодлик эълон қилсин, Зиндондагиларга эркинлик хабарини берсин” деб, Эгам мени юборди. “Эгамнинг марҳамат йилини, Худонинг қасос оладиган кунини эълон қилсин, Азадорларнинг ҳаммасини овутсин” деб, Эгам мени юборди.
Выбор основного перевода