Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Юртингиздаги шаҳзодалар ўкираётган, ўлжасини тилка–пора қилаётган шерга ўхшайди. Улар одамхўрлик қиладилар, мулку бойликни қўлга киритадилар, қотилликлар қилиб, беваларнинг сонини кўпайтирадилар. Юртингиздаги йўлбошчилар ўлжасини тилка–пора қилаётган бўрига ўхшайдилар. Улар бойлик орттириш учун қон тўкадилар, одамларнинг жонини оладилар. Энг семиз қўйларни сўйиб, ёғини ейсизлар. Жундан тўқилган кийимлар киясизлар. Қўйларни эса боқмайсизлар. Эгамиз демоқда: “Сизлар ўз халқингизга зулм қилдингиз! Хотиржам юрган одамнинг қадамини пойладингиз. Жангда талафот кўрган одамга ўхшатиб, Унинг эгнидаги тўнини ечиб олдингиз. Художўй йўқ бўлди бу юртда, Тўғри одам қолмади инсонлар орасида. Қон тўкаман деб, одамлар бир–бирини пойлайди, Ҳаттоки қариндош қариндошига тузоқ қўяди. Ёмонлик қилишга устадир улар. Амалдору қозилари пора олишади, Бойлари хоҳлаганини қилдиришади, Биргаликда улар ҳақиқатни бузиб кўрсатишади.
Выбор основного перевода