Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Шунда уларга ғазабимни сочаман, уларни тарк этиб, юзимни ўгираман. Улар осон олинадиган ўлжадай бўлиб қолишади, кўп кулфат ва офатлар бошларига келган куни: «Худойимиз орамизда бўлмагани учун шу кулфатлар бошимизга тушмадимикин?!» дейишади. Улар мадад сўраб фарёд қилдилар, Нажоткорни эса тополмадилар, Эй Эгам, ғанимларим Сенга ёлвордилар, Аммо Сен жавоб бермадинг. Юрагимда гуноҳим бўлса эди, Мени асло эшитмас эди Раббий. улар мени чақирадилар, лекин жавоб бермайман. Улар мени қидирадилар, излайдилар, лекин тополмайдилар. Ҳатто кўп ибодат қилганингизда ҳам, Эшитмасман Мен сизларни. Менга очганингизда қўлларингизни, Сизлардан яшираман Мен кўзларимни. Қўлларингиз қонга ботгандир. Ахир, ўз айбларингиз сизни Худойингиздан айирди, Гуноҳларингиз туфайли У сиздан юз ўгирди, Ибодатларингизга қулоқ солмайди. Шунинг учун уларнинг бошларига шундай кулфат келтираманки, биронтаси ҳам қутулиб қололмайди, — деб айтмоқда Эгамиз. — Менга илтижо қилишса ҳам, уларнинг илтижоларига қулоқ солмайман. Бошқа халқларнинг юртлари эса Ўз қилмишлари дастидан харобазорга айланади. “Мен чақирганимда улар эшитмагандилар, улар чақирганда Мен ҳам эшитмадим, — дейди Сарвари Олам.
Выбор основного перевода