Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
Исроилнинг соқчилари кўрдир! Уларнинг ҳаммаси идроксиз, Вовилламайдиган тилсиз итлар кабидир. Ётиб олиб, туш кўрадилар, Улар уйқуни яхши кўрадилар. Булутлар тепасига чиқиб бораман, Худойи Таолодай бўламан.» Аммо сен улоқтирилгансан ўликлар диёрига, Чуқурликнинг туб–тубига. Ана Бобил юртига боқ, энди унинг халқи йўқ. Оссурияликлар қуршов миноралари қурдилар, Бобилликларнинг саройларини яксон қилдилар. Юртни вайронага айлантирдилар, ёввойи ҳайвонларга бердилар. Эй инсон, нотинч пайтларда, бу пайғамбарлар «тинчлик», дея халқимни йўлдан урадилар. Халқим заиф девор кўтарганда, пайғамбарлар уни оҳак билан оқлайдилар. айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй одамларнинг жонини овлаб юрган аёллар, сизларнинг ҳолингизга вой! Сизлар ҳар бир одамнинг билагига тумор тақасизлар. Ёшу қарининг бошига ёпинчиқлар ёпасизлар. Сизлар халқимнинг жонларини овлаб туриб, ўз жонимизни сақлаб қоламиз, деб ўйлайсизми?! Сизлар бир ҳовуч арпа билан бир бурда нон учун халқим олдида Мени бадном қилдингиз–ку! Ёлғонни хуш кўрган халқимга ёлғон гапириб, айбсиз одамни нобуд қилдингиз. Ўлимга лойиқ бўлган одамнинг жонини эса асраб қолдингиз. Борди–ю, олдингизга ёлғончи одам келса, — Шароб, бўзадан ваъз айтаман, — деб айтса, Сизлар уни пайғамбар дея қабул қиласиз! Сохта пайғамбарлардан эҳтиёт бўлинглар! Улар сизнинг олдингизга қўй пўстинида келадилар, лекин ичларидан йиртқич бўрилардир.
Выбор основного перевода