Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7
Параллельные места
(Қадимда Исроилда кимдир Худонинг хоҳиш–иродасини билмоқчи бўлса, “Қани, валийга борамиз”, дерди. Бугунги пайғамбар ўша вақтда валий дейиларди.) Шоул “Нима қилай?” деб Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билмоқчи бўлган эди, У Шоулга на тушида, на руҳонийлар ва на пайғамбарлар орқали жавоб берди. Фолбинларнинг аломатларини беҳудага чиқараман, Башоратгўйларни лақиллатаман, Донишмандларга зарба бериб, Билган нарсаларини нодонликка чиқараман. Эгамиз Раббий демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен юртга очарчилик юбораман. Одамлар нон билан сувни эмас, Мен, Эгангизнинг сўзини қўмсаб, оч қолишади. Уларнинг ҳимматлиси янтоққа ўхшайди, Виждонлиси бир уюм тикандан қолишмайди. Эй халқим, Соқчилар сизларга эълон қилган кун яқинлашди, Ҳа, жазо оладиган кунингиз етиб келди. Ҳаммангиз саросимага тушадиган вақт бўлди. Эй Эгам, ажойиботларинг олдида халқлар Буюк лашкарларининг ожизлигини кўриб, Ўзлари шарманда бўладилар. Қўллари билан юзларини беркитадилар. Уларнинг қулоқлари гаранг бўлиб қолади. Ўша куни сохта пайғамбарларнинг ҳар бири ўзларининг башоратларидан уятга қоладилар. Улар энди халқни алдамайдилар, пайғамбарларнинг жундан тўқилган кийимларини киймайдилар.
Выбор основного перевода