Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Малаки
1 2 3 4
Параллельные места
Исроил халқига шундай деди: “Еттинчи ойнинг ўн бешинчи кунидан бошлаб етти кун давомида Менга атаб Чайла байрамини нишонланглар. Байрамнинг биринчи куни муқаддас йиғин қилинглар. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Етти кун давомида ҳар куни Менга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар. Саккизинчи куни ҳам муқаддас йиғин қилинглар, Менга қурбонлик келтириб, оловда куйдиринглар. Бу охирги муқаддас йиғин кунидир. Ҳар кунги ишларингиз билан машғул бўлманглар. Мен, Эгангиз, белгилаган байрамлар шулардир. Уларни нишонлаб, муқаддас йиғинлар ўтказинглар. Оловда куйдириладиган ҳамма назрларингизни — куйдириладиган қурбонликларни, дон назрларини, шароб назрларини белгиланган кунларда Менга келтиринглар. Бу байрамларни Менга атаб, Шаббат кунларидан ташқари нишонланглар. Байрам кунлари келтирадиган қурбонликларингиз Менга берадиган эҳсонларингиздан, берган ваъдангизга мувофиқ келтирадиган қурбонликларингиздан ва кўнгилдан чиқариб берадиган назрларингиздан ташқари келтирилиши лозим. Далангизнинг ҳосилини йиғиб бўлганингиздан кейин, етти кун давомида Менга атаб Чайла байрамини нишонланглар. Байрам еттинчи ойнинг ўн бешинчи кунида бошлансин. Байрамнинг биринчи ва саккизинчи кунлари тўлиқ дам олинглар. Биринчи куни дарахтларингизнинг энг яхши меваларини териб олинглар, пальма дарахтининг шохларини, сув бўйида ўсадиган мажнунтолнинг ва бошқа сербарг дарахтларнинг новдаларини олиб, етти кун давомида Мен, Эгангиз Худонинг ҳузурида хурсандчилик қилинглар. Менга атаб бу байрамни ҳар йили, етти кун давомида нишонланглар. Йилнинг еттинчи ойида нишонланадиган бу байрам сизлар учун авлодларингиз оша доимий қонун–қоида бўлсин. Етти кун давомида чайлаларда яшанглар. Исроил халқига мансуб бўлган ҳар бир киши чайлада яшасин. Шунда Мен Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанимда, сизларни чайлаларда яшаттирганимни авлодларингиз билишади. Мен Эгангиз Худоман.” Шундай қилиб, Мусо Исроил халқига Эгамиз белгилаган байрамларни эълон қилди. Эгангиз Худо худоларнинг Худосидир, эгаларнинг Эгасидир, буюк қудратли, қўрқинчли Худодир. У тарафкашлик қилмайди, пора олмайди. Эгамиздан қўрқинг. Ҳукм чиқарганингизда эҳтиёт бўлинг, чунки Эгамиз Худо ноҳақликка, тарафкашлигу порага тоқат қилмайди. Менга қурбонликлар куйдирсангиз ҳам, Дон назрларини атасангиз ҳам, Мен уларни қабул қилмайман. Семиз ҳайвонларингизни сўйиб, Тинчлик қурбонликларини келтирсангиз ҳам, Мен улардан рози бўлмайман.
Малаки
1 2 3 4
Выбор основного перевода