Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Малаки
1 2 3 4
Параллельные места
Шарқдан то ғарбга қадар Эгамизнинг номига олқишлар бўлсин! Мендан бошқаси йўқлигини Шарқу ғарбда ҳамма билсин, дедим. Мен Эгангман, бошқаси йўқ! “Мен сизларни муқаддас тоғимга олиб келаман. Маъбадимда сизларни мамнун қиламан. Куйдириладиган қурбонликлару назрларингиз Қурбонгоҳимда қабул бўлади. Менинг уйим барча халқларнинг ибодат уйи деб аталади.” Эй Қуддус халқи, тур, порлагин! Ахир, нуринг келди, Эгамизнинг улуғворлиги устингга ёғилди. Мана, ер юзини зулмат қоплади, Халқларни қуюқ зулмат босди. Аммо Эгамиз сенинг олдингга келади, Ўз улуғворлигини бошинг узра порлатади. Халқлар сенинг нурингга келади, Тонгги ёруғлигингга шоҳлар келади. Бошингни кўтариб, атрофингга боқ! Ҳаммаси тўпланиб, сенга келмоқда. Ўғилларингни узоқлардан олиб келадилар, Қизларингни чақалоқлардай қўлларда кўтариб келадилар. Ўшанда шуларни кўриб, нур сочасан, Юрагинг ҳаприқиб, қинидан чиққудай бўлади. Зотан, денгиз орқали келадиган бойликлар сенга насиб этади, Халқларнинг бойлиги сенга келади. Юртинг туя сурувларига тўлиб кетади, Мидиён, Эфахнинг бўталоқлари билан тўлади. Уларнинг ҳаммаси Шава юртидан келади, Олтину тутатқилар олиб келади. Улар Эгамизга мадҳлар айтади. Кедарнинг ҳамма қўй сурувлари сенга келади, Наваётнинг қўчқорлари сенга хизмат қилади. Эгамизнинг қурбонгоҳида Улар қурбонлик деб қабул қилинади. Эгамиз Ўз уйини янада улуғвор қилади. Эгам айтар: “Мени сўрамаганларга кўриндим, Мени изламаганлар топди. Менга илтижо қилмаган бир халққа: «Мана Мен! Шу ердаман!» деб айтдим. Эй Эгамиз, Сенга ўхшаши йўқ! Сен буюкдирсан, Сенинг номинг улуғ ва қудратлидир. Эй элларнинг Шоҳи, Сендан қўрқмайдиган бирор зот борми?! Сен бунга лойиқдирсан. Халқларнинг донишмандлари орасида, Уларнинг шоҳлари орасида Сенга ўхшаши йўқ. Бошқа бир фаришта келиб, қурбонгоҳнинг олдида турди. Унинг қўлида олтин оловкурак бор эди. Унга кўп хушбўй тутатқилар берилди. У бу тутатқиларни барча Худо азизларининг ибодатларига қўшиб, тахт олдида турган олтин қурбонгоҳ устида назр қилиши керак эди.
Малаки
1 2 3 4
Выбор основного перевода