Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Малаки
1 2 3 4
Параллельные места
Ахир, Муқаддас битикларда: “Мен Ёқубни яхши кўриб, Эсовдан нафратландим”, деб ёзилган–ку! Эгамиз Ривқога шундай деди: “Сенинг қорнингда икки халқ бор, Сендан туғилганлар икки халққа бўлинар. Бири иккинчисидан кучли чиқажак, Каттаси кичигига хизмат қилажак.” Эгамиз сизларни севгани учун ва ота–боболарингизга берган ваъдасини адо этиш учун сизларни танлади. Шу боис У сизларни Миср фиръавни ҳукмронлигидан, Мисрдаги қулликдан Ўз қудрати билан олиб чиқиб, озод қилди. Аммо сен–чи, эй қулим Исроил, Эй Ўзим танлаган Ёқуб насли, Дўстим Иброҳимнинг авлоди! Сени ернинг тўрт бурчидан олиб келдим, Ернинг олис бурчакларидан чақирдим. Айтдимки: «Сен Менинг қулимсан, Сени танладим, рад этмадим.» Эгамиз қадимда Исроилга зоҳир бўлиб, Шундай деган эди: “Сени мангу севги билан севдим, Сенга содиқ бўлиб келдим.
Малаки
1 2 3 4
Выбор основного перевода