Агар Эгангиз Худога қулоқ солмасангиз, бугун мен сизларга айтаётган Эгамизнинг ҳамма амри ва фармонларига риоя қилмасангиз, қуйидаги лаънатлар бошингизга келади:
Сизлар қурбонгоҳимга ҳаром назрлар олиб келиб, Мени хўрлаяпсиз. Яна: “Қандай қилиб Сени ҳақорат қилибмиз?” деб сўрайсиз. Сизлар: “Эгамизнинг дастурхонини писанд қилмаса ҳам бўлади”, деб айтасиз. Шу орқали Мени ҳақоратлаган бўласиз.