Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Малаки
1 2 3 4
Параллельные места
Нуқсонсиз, бир яшар эркак жонлиқни танлаб олинглар. Ҳорунга, унинг ўғилларига ва бутун Исроил халқига қуйидаги қоидаларни берди: Исроил халқидан ёки орангизда яшаётган мусофирлардан бирортаси берган ваъдаси устидан чиқмоқчи бўлиб ёки кўнгилдан чиқариб, Эгамизга куйдириладиган қурбонлик келтирмоқчи бўлса нуқсонсиз буқа, қўчқор ёки такани олиб келсин. Шунда қурбонлиги қабул бўлади. Нуқсони бор жониворни олиб келманг, бундай қурбонлигингиз қабул бўлмайди. Агар бирортаси берган ваъдаси устидан чиқиш учун ёки кўнгилдан чиқариб, Эгамизга тинчлик қурбонлигини келтирмоқчи бўлса, подаси ёки сурувидан нуқсонсиз жониворни танлаб олсин. Қурбонлиги қабул бўлиши учун жонивор беками–кўст бўлсин. Қўрқинчлидир Худойи Таоло — Эгамиз, Бутун ер юзида Удир улуғ Шоҳимиз. Худо такаббур шаҳзодаларни бўйсундириб олади, Ер юзи шоҳларини қўрқувга солади.
Малаки
1 2 3 4
Выбор основного перевода