Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳорун бир йилда бир марта қурбонгоҳни поклаш маросимини ўтказсин. Бунинг учун гуноҳ қурбонлигининг қонидан қурбонгоҳнинг тўртала шохига суртиб, қурбонгоҳни покласин. Бу маросим ҳар йили авлодлар оша қилиниши лозим. Бу қурбонгоҳ Мен, Эгангизга бағишланган ғоят муқаддас қурбонгоҳдир.” Чодирнинг ички — Энг муқаддас хонасига эса фақатгина олий руҳоний йилда бир мартагина кирарди. У доим ўзи билан қурбонлик қонини олиб кирарди. Бу қонни ўзининг ва халқнинг билмасдан қилган гуноҳлари учун назр қиларди. Леви наслидан бўлган олий руҳонийлар ҳар йили Энг муқаддас хонага кириб, ҳайвонларнинг қонини назр қиладилар. Масиҳ эса Ўзини қайта–қайта қурбонлик қилмади.
Выбор основного перевода