Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг буқани Эгамизнинг ҳузурида сўйинг. Ҳоруннинг руҳоний ўғиллари буқанинг қонини олиб, Учрашув чодирига кираверишда турган қурбонгоҳнинг тўртала ён томонига сепиб чиқишсин. Сўнг Эгамизнинг ҳузурида турган Учрашув чодиридаги тутатқи қурбонгоҳининг шохларига қондан суртсин. Буқанинг қолган қонини эса Учрашув чодирига кираверишдаги қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳнинг ёнига тўксин. Сўнг қўлини таканинг бошига қўйиб, такани Эгамизнинг ҳузурида, куйдириладиган қурбонликлар бўғизланадиган жойда сўйсин. Бу гуноҳ қурбонлигидир. Руҳоний бармоғини гуноҳ қурбонлиги қонига ботириб, қонни қурбонлик куйдириладиган қурбонгоҳ шохларига суртсин. Қоннинг қолганини эса қурбонгоҳнинг ёнига тўксин. — Сен ўша буқанинг қонидан олиб, қурбонгоҳнинг тўртта шохига, қурбонгоҳ ўрта қисмининг тўртала бурчагига ва четларга суртиб чиқ. Шу йўсин сен қурбонгоҳни поклаб, муқаддас қиласан. Кейинги куни гуноҳ қурбонлиги сифатида нуқсонсиз такани келтир. Қурбонгоҳни буқанинг қони билан қандай поклаган бўлсанг, таканинг қони билан ҳам худди шундай покла.
Выбор основного перевода