Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз яна Мусога гапирди: “Қуйидаги хушбўй зираворларни олиб, уларни аралаштир: елимдан қилинган зиравор, молюска қобиғидан қилинган зиравор, хилвон. Сўнгра уста одам тоза хушбўй тутатқидан, хушбўй аралашмадан бир ўлчовда олсин. Уларни туз билан аралаштириб, тоза, муқаддас бўладиган тутатқи қилсин. Ҳоруннинг ўғиллари Надов ва Абиҳу ўз оловкуракларини олиб, ичига чўғ солдилар, чўғ устига хушбўй тутатқи ташладилар. Улар Эгамиз амр этмаган бегона оловни Унинг ҳузурига олиб кирдилар. Мусо Ҳорунга деди: — Қани, бўл, оловкурагингни ол! Қурбонгоҳдан оловкуракка чўғ солиб, устига тутатқи ташла–да, тезроқ жамоанинг олдига бор. Уларни гуноҳларидан покла. Эгамиз ғазабини сочди, одамлар ўлатдан нобуд бўляпти. Бошқа бир фаришта келиб, қурбонгоҳнинг олдида турди. Унинг қўлида олтин оловкурак бор эди. Унга кўп хушбўй тутатқилар берилди. У бу тутатқиларни барча Худо азизларининг ибодатларига қўшиб, тахт олдида турган олтин қурбонгоҳ устида назр қилиши керак эди. Фаришта оловкуракни олиб, уни қурбонгоҳдаги оташ билан тўлдирди–да, ер юзига улоқтириб юборди. Ўшанда момақалдироқнинг гулдурос садоси янграб, чақмоқ чақди, зилзила бошланди.
Выбор основного перевода