Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мой суртиб танланган руҳоний буқанинг қонидан олиб, Учрашув чодирига олиб кирсин. У бармоғини қонга ботириб, қонни Эгамизнинг ҳузурида, Энг муқаддас хонани тўсиб турган ички парда томонга етти марта сачратсин. У бармоғини қонга ботириб, қонни Эгамизнинг ҳузурида ички парда томонга етти марта сачратсин. Шу сабабдан, У ҳар жиҳатдан биродарларига ўхшаган бўлиши шарт эди. Шундагина У халқни гуноҳларидан поклай оладиган, Худонинг хизматидаги раҳмдил ва содиқ Олий руҳоний бўла оларди. Чодирнинг ички — Энг муқаддас хонасига эса фақатгина олий руҳоний йилда бир мартагина кирарди. У доим ўзи билан қурбонлик қонини олиб кирарди. Бу қонни ўзининг ва халқнинг билмасдан қилган гуноҳлари учун назр қиларди. Илгарилари такалару буқаларнинг қони ҳамда куйдирилган ғунажиннинг кули ҳаром бўлган кишиларнинг устига сепилганда, улар жисман покланардилар. Жониворларнинг қони билан шундай натижага эришилган бўлса, Леви наслидан бўлган олий руҳонийлар ҳар йили Энг муқаддас хонага кириб, ҳайвонларнинг қонини назр қиладилар. Масиҳ эса Ўзини қайта–қайта қурбонлик қилмади.
Выбор основного перевода