1
Ҳоруннинг икки ўғли Эгамиз амр этмаган бегона оловни олиб келиб, нобуд бўлганларидан сўнг, Эгамиз Мусога гапириб, шундай деди: “Аканг Ҳорунга айт, у ички парда орқасидаги Энг муқаддас хонага хоҳлаган пайтида кирмасин. У ердаги Аҳд сандиғининг қопқоғи олдига бормасин. Акс ҳолда, у нобуд бўлади. Зотан, Мен ўша қопқоқ устида булут орасида зоҳир бўламан.”
Ҳоруннинг ўғиллари Надов ва Абиҳу ўз оловкуракларини олиб, ичига чўғ солдилар, чўғ устига хушбўй тутатқи ташладилар. Улар Эгамиз амр этмаган бегона оловни Унинг ҳузурига олиб кирдилар.
Тўсатдан Эгамизнинг ҳузуридан олов отилиб чиқиб, уларни куйдириб юборди. Иккови ҳам ўша ерда, Эгамизнинг ҳузурида ҳалок бўлдилар.