Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қопқоқни Сандиқнинг устига қўй. Мен сенга берадиган иккита тош лавҳани Сандиққа сол. Мен сен билан Аҳд сандиғи олдида учрашаман. Карублар ўртасидаги гуноҳдан поклаш жойи тепасидан Мен сенга гапириб, Исроил халқи учун ҳамма амрларимни сенга бераман. Ҳорун бир йилда бир марта қурбонгоҳни поклаш маросимини ўтказсин. Бунинг учун гуноҳ қурбонлигининг қонидан қурбонгоҳнинг тўртала шохига суртиб, қурбонгоҳни покласин. Бу маросим ҳар йили авлодлар оша қилиниши лозим. Бу қурбонгоҳ Мен, Эгангизга бағишланган ғоят муқаддас қурбонгоҳдир.” Кейин Учрашув чодирини — Муқаддас чодирни булут қоплади, Эгамиз улуғворлиги билан зоҳир бўлиб Чодирни тўлдирди. Шунинг учун Мусо Чодирга кира олмади. Руҳонийлар Муқаддас хонадан чиқаётганларида, Эгамизнинг уйи булут билан тўлиб кетди. Булут нур сочиб, кўзни қамаштирарди. Руҳонийлар хизматни давом эттириш учун у ерга киролмай қолдилар, чунки уй Эгамизнинг улуғворлиги билан тўлганди. Шунда Сулаймон ибодат қилди: — Эй Эгамиз! Сен, зимзиё зулматда маскан қиламан, деган эдинг. Сандиқнинг қопқоғи устига Худо ҳузурининг рамзи — қанотли карублар ўрнатилганди. Карубларнинг тепага кўтарилган қанотлари қопқоқни беркитиб турарди. Буларнинг ҳаммасини ҳозир бирма–бир айтишнинг мавриди эмас. Чодирнинг ички — Энг муқаддас хонасига эса фақатгина олий руҳоний йилда бир мартагина кирарди. У доим ўзи билан қурбонлик қонини олиб кирарди. Бу қонни ўзининг ва халқнинг билмасдан қилган гуноҳлари учун назр қиларди. Леви наслидан бўлган олий руҳонийлар ҳар йили Энг муқаддас хонага кириб, ҳайвонларнинг қонини назр қиладилар. Масиҳ эса Ўзини қайта–қайта қурбонлик қилмади. Эй биродарларим, Исо Масиҳнинг қони туфайли энди биз Энг муқаддас хонага дадиллик билан кира оламиз.
Выбор основного перевода